Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

БИРИНЧИ БОБ

ҲАДЛАР


Ҳад сўзи, аслида, икки нарсани аралашиб кетишдан қайтариб, ўртасини тўсиб турадиган чегара маъносини англатади. Ҳовлининг ҳади - уни атрофдан ажратиб турган жойи. Зино ва бошқа жиноятларнинг жазоси ҳад деб номланишига сабаб шариат тарафидан шундай белгиланганлигидир. Ҳад сўзидан гоҳида гуноҳнинг ўзи ҳам тушунилади. Масалан, Оллоҳ Таоло:

 

}تِلْكَ حُدُودُ اللَّهِ فَلاَ تَقْرَبُوهَا {

„Булар (юқорида мазкур бўлган ҳукмлар) Оллоҳнинг чегараларидир. Бас, уларга яқинлашманглар“,   [2:187]
дейди. Гоҳида Оллоҳнинг буйруқлари ва тақиқлари маъносида ҳам келади. Масалан, Оллоҳ Таоло:

 

}وَتِلْكَ حُدُودُ اللَّهِ وَمَنْ يَتَعَدَّ حُدُودَ اللَّهِ فَقَدْ ظَلَمَ نَفْسَهُ {

„Бу Оллоҳнинг қонун-чегараларидир. Кимки Оллоҳ чегараларидан тажовуз қилиб ўтса, аниқки у ўзига зулм қилибди“,                       [65:1]
дейди. Оллоҳнинг ҳадлари Унинг тақиқларидир. Истилоҳда ҳад сўзи бир гуноҳ учун шариат тарафидан белгиланган жазо маъносидадир. Мақсад - кишини шу каби яна бир гуноҳдан тийиш. Жазоси ҳад бўлиши вожиблигига иттифоқ қилинган гуноҳлар олтитадир. Улар: зино ва баччавозлик, туҳмат, ўғирлик, ароқ ичиш, диндан қайтиш, босқинчилик. Бу ҳадлардан огоҳлантирувчи оят ва ҳадислар ворид бўлган. Зинодан огоҳлантирувчи оят ва ҳадислар: Оллоҳ Таоло айтади:


}وَلاَ تَقْرَبُوا الزِّنَى إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاءَ سَبِيلاً {

„Зинога яқинлашманглар! Чунки (бу) бузуқликдир - энг ёмон йўлдир“.      [17:32]
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«لاَ يَزْنِي الزَّانِي حِينَ يَزْنِي وَهُوَ مُؤْمِنٌ, وَلاَ يَشْرَبُ الْخَمْرَ حِينَ يَشْرَبُ وَهُوَ مُؤْمِنٌ, وَلاَ يَسْرِقُ حِينَ يَسْرِقُ وَهُوَ مُؤْمِنٌ, وَلاَ يَنْتَهِبُ نُهْبَةً يَرْفَعُ النَّاسُ إِلَيْهِ فِيهَا أَبْصَارَهُمْ حِينَ يَنْتَهِبُهَا وَهُوَ مُؤْمِنٌ»

14-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222